Анчелотти: Йўқ, раҳмат
Италиянинг "Наполи" клуби президенти Аурелио де Лаурентис ўз клубига янги мураббий қидириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. У бу борада "Наполи"нинг собиқ устози, ҳозирда "Реал"ни бошқараётган Карло Анчелоттига ҳам мурожаат қилди.
ITASportPress ахборот агентлиги хабарига кўра, Анчелотти таклифга жуда қисқа жавоб берган - "йўқ, раҳмат".
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лучано Спалетти "Наполи"ни тарк этишини эълон қилган эди. Унинг қол остида жамоа жорий мавсум А Серияда чемпионликни тантана қилди.
Фикрлар