Анчелоттининг барбод бўлган режаси нимадан иборат эди?
"Реал" устози Карло Анчелотти "Барселона"га учралган шармандали мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ўйин бошланиши яхши бўлди, аммо биз 0:1 дан сўнг назоратни йўқотдик. "Барса" бўш ҳудуд топиб, бизга муаммо туғдирди.
Чемпионатда устунлик бизда. Энди дам олишимиз ва кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз лозим.
Иккинчи бўлимда прессингни яна ҳам кучайтирмоқчи эдим. Бироқ режам амалга ошмади. Бу менинг айбим.
Тўғри, бу қабул қилиш қийин бўлган мағлубият. Оғир зарбага дуч келдик ва жангда ютқаздик.
Бизни таниб бўлмади. Барчасини унутиб давом этишимиз лозим. Ҳаммаси менинг айбим билан содир бўлди", - деди Анчелотти.
Фикрлар