Анчелоттининг кейинги мавсумда "Реал" бошқарувида қолиш-қолмаслиги ҳалигача аниқ эмас!

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти келаси мавсумда "қироллик клуби"да қолиш-қолмаслигини ҳозирча аниқ эмас.

Журналист Антон Меананинг сўзларига кўра, Анчелотти ҳали раҳбариятдан келаси мавсумда фаолиятини давом эттириши ҳақидаги тасдиқни олмаган. "Қаймоқранглилар" устози келажак ҳақида қарор қабул қилишдан олдин жорий мавсумдаги натижаларини баҳоламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти қўлида Бразилия терма жамоасидан таклиф бор, бироқ италиялик мутахассис аввалроқ "Реал" билан шартномасини охиригача ишлаб чиқиш ниятида эканлигини малум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!