Анчелоттининг қай ҳолатда жамоадан кетиши аниқ
"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти бу мавсумда соврин ютмаса, ишдан кетади. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.
Аввалроқ, матбуотда клуб президенти Флорентино Перес билан суҳбат чоғида Карло Анчелотти ёзда унга кўпроқ трансферлар кераклигини айтгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Хабарларга кўра, Перес ва Анчелотти ўртасидаги келишмовчилик кучайган. Италиялик мутахассиснинг келажаги келаси ойгача аниқланиши мумкин.
"Қироллик клуби" айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Карло Анчелотти шогирдлари пешқадам "Барселона"дан 9 очко ортда қолмоқда.
Фикрлар