Анчелоттининг шахсан ўзи "Ливерпуль" ҳимоячисини "Реал"да кўрмоқчи
"Ливерпуль" вакили Ибраҳима Конате фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, "Реал" Мадрид уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Ушбу трансферга шахсан мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўзи қизиқиш билдиряпти. Италиялик мутахассис 23 ёшли футболчининг ўйинларини юқори баҳоламоқда.
Катта эҳтимол билан, франциялик ҳимоячи ёзда жамоасини алмаштиради. Томонлар 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекиши кутиляпти.
Конате Франция терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионати кумуш медалларига эга чиқди. "Transfermarkt"да унинг нархи 35 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар