Анчелоттининг шорт-листида 12 нафар футболчи бор
Ads

Куни кеча "Наполи" бошқарувини ўз қўлига олган Карло Анчелотти ёзда жамоасига кимларни олиб келиш борасида бир қарорга келди.

Унга кўра 59 ёшли италиялик мутахассис ўз жамоаси сафида Альфонс Ареоля (ПСЖ), Бернд Лено ("Байер"), Руй Патрисиу ("Спортинг"), Тома Менье (ПСЖ), Симе Врсалько ("Атлетико"), Джером Боатенг ("Бавария"), Артуро Видаль ("Бавария"), Ренату Санчеш ("Бавария"), Федерико Кьеза ("Фиорентина"), Симоне Верди ("Болонья"), Сусо ("Милан") ва Карим Бензема ("Реал") каби футболчиларни кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" якунланган мавсум А Серияда кумуш медалларни қўлга киритди ва у келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этади.

Минбар

Барча блоглар