Андер Эррера “Валенсия”га ўтиши мумкин

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера Испаниянинг “Валенсия” клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Independent хабар бермоқда.

28 ёшли футболчи жамоага Неманья Матич келганидан сўнг бироз кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва айнан шу боис жамоа сафини тарк этиши мумкин.

Бундан ташқари, “қизил иблислар” устози Жозе Моуриньо “Валенсия” хавбеки Карлос Солерни ўз жамоасига таркибига қўшиб олмоқчи ва Эррера ушбу трансфернинг бир қисми сифатида “кўршапалаклар” сафига ўтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!