“Андижон” – “Металлург” учрашувининг ҳакамлари маълум

21 июнь куни Андижон шаҳридаги "Соғлом Авлод" стадионида "Металлург" клуби меҳмон бўлади. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи эълон қилинди.

Беллашувни Равшан Абдувоҳидов бошқариб боради. Унга қанотларда Зуфар Элибоев ва Фарҳод Усмонов ёрдам беради. Захира ҳаками Ғайрат Жўраев. Ҳакамларни Игорь Нехочин назорат қилади. Ўйинга ЎзПФЛ вакили Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов комиссар этиб тайинланган.

"Андижон" - "Металлург" ўйини 19:00да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)