"Андижон" - "Машъал" учрашувида ишлайдиган ВАР тизимида ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаш функцияси ишламаслиги мумкин
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" учрашувида ВАР тизими ишлаши керак эди. ЎзПФЛ расмий "Телеграм" саҳифаси ушбу тизим билан боғлиқ муаммо пайдо бўлганини маълум қилди.
"Aйни дақиқаларда ВAР мутахассислари стадионда техникани ўрнатиш ишларини якунлашмоқда. ВAР мутахассисларининг маълумот беришича, юзага келган кичик техник муаммо сабаб бугунги учрашувда ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлаб берувчи тизим ишламаслиги эҳтимоли мавжуд. Aгар ўйин стартига қадар мазкур техник муаммо бартараф этилмаса, оффсайд тизимини одатдагидек, кўз ёрдамида аниқлаш лозим бўлади. Қолган барча жабҳада эса ВAР фаолият олиб боради", - дейилади расмий саҳифа тарқатган хабарда.
Ўйин 16:15 да старт олади.
Фикрлар