
"Андижон" - "Насаф" баҳсида ягона гол ҳаммасини ҳал қилди
Кутилганидек, бугун Тошкентда “Андижон” ҳамда “Насаф” жамоалари иштирокида назорат учрашуви ўтказилди.
Иккала жамоа мураббийлари ҳам етакчи футболчиларини ушбу ўйин орқали яна бир бор кўздан кечирди. Беллашув тақдирини эса биргина гол ҳал қилди. “Насаф”нинг иқтидорли ўйинчиларидан бири Хусайн Норчаев томонидан киритилган ягона гол “Насаф”нинг ғалабасини таъминлади.
“Андижон”: Низомиддин Зиёвуддинов, Иброҳим Отахонов, Усмонали Исмоналиев, Абдуғани Камолов, Суннат Хамиджонов, Муҳаммад Исаев, Бахтиёр Қосимов, Камрон Саидазимов, Эдгар Бернхардт, Фарход Соҳибжонов, Абдулхай Исмоилов.
Захирадаги футболчилар: Жавоҳир Қиличев, Жасур Умирзоқов, Камрон Нажафалиев, Мардон Абдуллаев, Муҳаммадкарим Тоиров, Суннатилла Мамадалиев, Даврон Фарҳодов.
“Насаф”: Умид Эргашев, Хусниддин Алиқулов, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов, Мурод Хўжамбердиев, Жўрабек Маннонов, Хусайн Норчаев, Шокир Йўлдошев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров.
Захирадаги футболчилар: Азамат Сойибов, Сардор Саъдуллаев, Ғолиб Ғайбуллаев, Суҳроб Нуруллоев, Жаъфар Каримов, Файсал Траоре, Мухриддин Зиров, Шохмалик Комилов, Абубакрризо Турдиалиев, Жасур Жумаев.
Комментарии