"Андижон" 10 нафар янги футболчилар билан келишувга эришди

“Андижон” жамоасини бир қатор етакчи футболчилар тарк этаётгани сабабли маҳаллий мухлислар ташвишга тушиб қолишганди. Бу борада ҳали “Андижон” бирор-бир янги ўйинчиларни жалб қилмаяпти, келаси йилга таркиб қандай кўринишда бўларкин, деган хавотирлар ишқибозлар орасида кўпайиб бораётганди.

Куни кеча “Андижон” бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев sports.uz сайтига берган интервьюсида шуни маълум қилдики, ҳозирга қадар 10 нафар янги ўйинчилар билан келишувга эришилган. Улар январдаги йиғинда жамоа машғулотига қўшилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, яна музокаралар давом этаётганини ҳам билдириб ўтди.

Тез орада sports.uz сайтида Ғуломхўжаев билан уюштирилган қизиқарли суҳбатни ўқишингиз мумкин. Сайтимизни кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!