"Андижон АФА "SGS" ShirinGaz"нинг Қозоғистондаги муваффақиятли юриши давом этади

Аввал хабар берганимиздек Андижон футбол академиясининг 2005 ва 2006 йилларда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамолари Қозоғистоннинг Олмота шаҳрида ташкил этилган халқаро мусобақада иштирок этишмоқда. Ушбу турнирда Россия, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва мезбон Қозоғистондан жамоалар бор.

Бугун мусобақанинг учинчи кунида Шохруҳ Ишанов мураббийлигидаги 2005 йилда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоаси турнирнинг Қирғизистоннинг “Олға” клуби академияси тарбияланувчиларини 3:1 ҳисобида енгди. Рақиб дарвозасига киритилган голларга Абубакир Режабоев, Акбархўжа Нўмонхўжаев ва Ўктамбек Абдумаликов муаллифлик қилишди.

26 март, Олмота. 2005 йиллар.

"Олға" (Қирғизистон) - "Андижон АФА "SGS" ShirinGaz" (Ўзбекистон) 1:3

Голлар: Абубакир Режабоев, Акбархўжа Нўмонхўжаев, Ўктамбек Абдумаликов

Мураббий Лочин Гулдоев бошчилигидаги 2006 йилда туғилган футболчилардан иборат “Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоаси мусобақанинг учинчи турида ҳам ғалаба қозонишди. Улар бу сафар мезбон, мусобақа ташкилотчиси ҳисобланган Олмотанинг “Аристан” жамоасини 4:0 ҳисобида енгишди. Учрашувда Саидбек Деҳқонов ва Бекмурод Абдураимжоновлар дубль қайд этишди.

26 март, Олмота. 2006 йиллар.

"Аристан" (Қозоғистон) - "Андижон АФА  "SGS" ShirinGaz (Ўзбекистон) 0:4

Голлар: Бекмурод Абдураимжонов (дубль), Саидбек Деҳқонов (дубль).

Мусобақа 31 мартга қадар давом этади.

“Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” жамоалари халқаро турнирни муваффақиятли бошлашди

“Андижон АФА "SGS" ShirinGaz” Россия ва Қозоғистон жамоаларини енгди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!