"Андижон" бир киши кам бўлиб қолган "Турон"дан ғалабани илиб кетди

CHERY AUTO

Соса Соlа Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" ўйини якунланди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Tecno

12 дақиқадаёқ Хуршид Ғиёсов пенальтидан аниқ зарба бериб, ҳисобни очди. Шундан сўнг "бургутлар" кетма-кет ҳужумга ўтди. 34 дақиқада учрашувни бошқариб бораётган рефере Аскер Нажафалиев Билолхон Тошмирзаевни майдондан четлатди. У Абдураҳмон Комиловга нисбатан қўпол ўйнаган эди.

77 дақиқада ўнг қанотдан узатиб берилган тўпни Илҳомжон Алижонов бош билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай Рубин Ҳебай гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 

Шу тариқа мезбонлар камбек амалга ошириб, 3 очкони қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!