"Андижон" Дукентда йиғин бошлади
“Андижон” жамоаси аъзолари ёзги таътилдан қайтдилар. Футболчиларга 10 кунлик хордиқ берилганди ва бугун олдиндан режалаштирилганидек, Дукентда тўпландилар.
Эндиликда жамоамиз у ерда 15 июлга қадар шуғулланади. Шуни айтиш жоизки, футболчилар Дукентда кунига икки маҳалдан ўқув-машғулот йиғинини олиб борадилар. Жамоамиз легионерлари эса тез орада машғулотларга қўшилишади.
Ёзги йиғиннинг иккинчи босқичи 18-30 июль кунлари Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар