"Андижон" эртадан Дукентда йиғин бошлайди

Маълумки, “Андижон” клуби “Мавсум-2023” учун тайёргарлигини 15 декабрдан бошлади ва илк йиғин 26 декабрга қадар давом этди.

Режага биноан жамоамиз янги йилдан кейинги тайёргарлигининг иккинчи босқичини 3 январдан Дукентда бошлайди. У ердаги йиғин 21 январга қадар давом этади.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини мобайнида жамоамиз 4 та назорат учрашувини ўтказади. Бу хусусида тез орада маълумот берамиз.

Қолаверса, селекция ишлари ҳам фаол даражада олиб борилмоқда. Табиийки, Дукентдаги йиғинда таркибга янги ўйинчилар ҳам қўшилишади.

Шу боис мухлисларни хурсанд қиладиган янгиликлар ҳам бўлади. Бу борада тез орада хабар қиламиз. 

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!