"Андижон" футболчиси 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг нима деди?

Кеча “Андижон” жамоаси Тожикистон йиғини доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини “Парвоз”га қарши ўтказиб 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини биласиз.

Ўйинда иштирок этган истеъдодли футболчи Абдураҳмон Комилов “Андижон” матбуот хизмати учун учрашув борасидаги таассуротларини айтди.

“Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат килдик. 70-80 фоизга бажардик деса ҳам бўлади. Машғулотлар ўтказишда давом этамиз. Кейинги ўртоқлик ўйинларида ҳам мураббийимиз кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз ва чемпионат ўйинларга тайёр бўламиз.

Тўғри, Тожикистонда биринчи бор машғулотлар ўтказиш учун келдик. Бу ерда йиғин ўтказиш учун шароитлар жуда яхши. Худо хоҳласа, пухта тайёргарлик кўриб мухлисларимизи янада хурсанд ғилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Комилов.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!