"Андижон" футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 25 января, 2024, 00:05
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Мавсум-2024”ни муносиб ўтказиш ҳамда ўзининг суюкли мухлисларига янада кўпроқ қувончли лаҳзаларни улашиш мақсади устивор бўлган "Андижон" жамоаси бу борада таркибни шунга мос равишда шакллантириш устида ҳам иш олиб бормоқда.

Tecno

Нафақат, янги футболчилар билан шартнома имзолаш, балки мавжуд таркибдаги ўйинчилар билан ҳам шартномаларни узайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Абдуғаниев2_1

Жумладан, “Андижон”нинг 10-рақам эгаси ҳисобланган ажойиб футболчи Илҳом Абдуғаниев билан амалдаги шартнома шу йилнинг охиригача мўлжалланганди. Янги шартномага кўра эса унинг амал қилиш муддати энди 2025 йил охирига қадар ўз кучида бўлади.

Абдуғаниев ўтган мавсумда 24 та учрашувда майдонга тушганини ёдга олиш даркор.

“Андижон” матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию