"Андижон" футболчиси: "Битта ўйин орқали чемпионликка эришмоқчимиз"
“Андижон” жамоамизнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим учрашувга тайёргарлиги давом этмоқда. Иқтидорли футболчиларимизда бири – Шерзод Эсонов бўлажак баҳс олдида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- “Турон” билан бўлиб ўтадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Сабаби шундаки, ўйинда ғалаба қозонсак муддатидан олдин чемпион бўламиз ва мухлисларимиз кўз ўнгида чемпионликни бирга нишонламоқчимиз.
Ҳа, тўғри, бунгача биз “Турон” билан уч марта ўйнаган бўлсак, барчасида мағлуб этганмиз. Лекин мен “Турон”ни қулай рақиб деб ҳисобламайман. Нима учун ютдик? Тўғри ўйнаганимиз ва рақибни тўғри ўрганганимиз эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайман, қулай рақиб бўлгани учун эмас. Худо хоҳласа, бу сафар ҳам ишқибозларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, “Турон”ни тўртинчи марта енгиб чемпионликни нишонламоқчимиз.
Навбатдаги ўйин шуниси билан фарқ қиладики, энди битта ўйин орқали биз чемпионликка эришамиз. Айнан шу учрашув бизга 1-ўринни ҳам олдиндан нақд қилади. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дея фикр билдирди, Эсонов.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар