"Андижон" футболчиси жазоланиши мумкин, чунки...

Суперлига 2-тури доирасида бўлиб ўтган «Андижон» — «Бунёдкор» учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳақли равишда майдондан четлатилди. Лига мазкур ҳолатда бош ҳакам томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватлайди.

Ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевдан зарба қабул қилиб олган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилди. Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисиданда беўхшов ҳаракатни амалга оширди. Лига бу ҳолатни қаттиқ қоралайди.

Маълумки, 2024 йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симуляция учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади. Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлса-да, бу уни жазодан четда қолдирмайди. Лига спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади.

Лига ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024 йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат Лига томонидан таъқиб этилади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Азимов Хасанбой
11/03/2024 11:35
Бекмуродовга хам хатти харакати ун кизил бериш кк эди.
&
subhidam@yandex.ru
11/03/2024 11:21
Фарҳод Бекмуродовнинг бу хатти-харакати учун КАТТИК ЖАЗО тайинлаш керак. Бу бошка ФУТБОЛЧИларга САБОК булади.
Шоим Зарипов
11/03/2024 21:23
Хурматди Андижон мухлислари мен Насаф мухлисиман хакикатга тик караб айтинг Фарход Бекмуродов эркакни ишини килдими бундай эркак булгандан кура айллар иштонини кийиб юргани яхши эмасми хакам Бекмуродовга нима учун кизил бермади у хам уйинчини тепдику бир томонлама хакамлик килмадими.
&
Abdigani
11/03/2024 16:53
Хакам гаранг булса . уни устига пойтахт фкни шунака счетда ютса Андижон айбдор жазоланиши шарт.