Канадага қарши ўйинда ким қандай баҳо олди? Терма жамоамизнинг энг яхши футболчиси маълум
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Канадага қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Sofascore" портали учрашув қатнашчиларига баҳо берди. Терма жамоамиз сафида энг юқори баҳо Абдуқодир Ҳусановга насиб этди. Ҳимоячи 7,1 балл билан Ўзбекистон таркибидаги энг яхши футболчи бўлди.
Дарвозабон Абдувоҳид Неъматов 7,0 балл олган бўлса, Абдулла Абдуллаев 6,8, Элдор Шомуродов эса 6,6 баллга лойиқ кўрилди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг баҳолари:
Абдуқодир Ҳусанов — 7,1
Абдувоҳид Неъматов — 7,0
Абдулла Абдуллаев — 6,8
Элдор Шомуродов — 6,6
Остон Ўрунов — 6,5
Азизбек Ғаниев — 6,3
Одил Ҳамробеков — 6,3
Фаррух Сайфиев — 6,3
Рустам Ашурматов — 6,3
Шерзод Насруллаев — 6,1
Отабек Шукуров — 5,9
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Конго ДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар