"Андижон" футболчиси мавсумни Суперлигада давом эттириши мумкин

  • 04 Jul 15:27
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мавсумни Про-лиганинг “А” гуруҳида ўтказаётган “Андижон” таътилга чиққани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Tecno

Давралар оралиғида ташкил этилган трансферлар ойнасида “бургутлар” таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда раҳбарият жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячи Элдор Бойматовни трансферга қўйди. Айни дамда марказий ярим ҳимоячи Суперлига вакили “Қизилқум” йиғинида иштирок этмоқда. Агарда томонлар футболчининг трансфер масаласида бир тўхтамга келса, у холда футболчи мавсумнинг қолган қисмини “Қизилқум”да ўтказади. Акс холда, Бойматов бошқа клубга трансфер қилиниши мумкин. Айни дамда Элдорга бир нечта жамоалардан қизиқиш бор.

Comments

You must be logged in to commet!