"Андижон" футболчиси терма жамоага чақирилди

Маълумки, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоамиз Осиё чемпионати саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик кўришни мўлжаллаган.

Режага кўра, терма жамоа 30 майдан 15 июнга қадар Тошкент, Баку ва Минск шаҳарларида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

шер

Шу муносабат билан "Андижон" клубининг иқтидорли қанот ярим ҳимоячиси Шерзод Эсонов Ўзбекистон U-20 нинг навбатдаги йиғинига чақирув олди. Футболчимизга терма жамоада ҳам мураббийлар ишончини қозониб, ўз ўрнига эга бўлишининг тилакдошимиз, - дейилади, “Андижон” матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!