
"Андижон" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди
"Андижон" клуби янги мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш жараёнида селекция ишларига алоҳида эътибор қаратилган.
Аввало, шуни айтишимиз лозимки, дарвозабон Элдор Адҳамов ҳамда ярим ҳимоячи Сардор Азимов билан шартномалар узайтирилди.
Маълумки, 28 ёшли истеъдод эгаси ҳисобланган Элдор Адҳамов 2020 йилдан бери “Андижон” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. 2021 йилни қўқонликлар сафида бошлагач, ярим йилдан кейин яна "Андижон"га қайтган ва шундан буён “Бургутлар” аъзоси бўлиб келмоқда.
У жорий йилда 16 ўйинда майдонга тушди ва 8 та қуруқ ўйин ўтказди. Шунингдек, Адҳамов бу мавсумда деярли 50 та сейвни амалга оширди.
29 ёшли Сардор Азимов 2023 йилдан бери “Андижон”да фаолият кўрсатиб келмоқда. Ярим ҳимоячи ушбу мавсумда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассистни амалга оширди.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар