"Андижон" жаҳон чемпионати иштирокчиси билан шартнома имзолади
“Андижон” клуби қишки селекция чоғида иқтидорли ҳужумчи билан шартнома имзолади. Яъни, “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Рустам Турдимуродов расман "Андижон" аъзосига айланди.
Маълмумот учун, Рустам Турдимуродов 2004 йилнинг 4 апрель куни таваллуд топган. Ҳужумчи “Пахтакор” клубида тўп сурган. Унинг охирги жамоаси эса Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби ҳисобланади.
Шунингдек, Турдимуродов бир қанча ёш тоифаларидаги терма жамоаларимизда ҳам ўйнаган. Ўтган йили Аргентинада бўлиб ўтган U20 жаҳон чемпионатида терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар