"Андижон" клуби раҳбари ваъдасини бажарди

  • 06 May 22:22
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, эртага "Андижон" ўз майдонида Про лиганинг 7-тур доирасида Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилади.

Tecno

Бугун Виктор Кумиков шогирдлари "Бобур арена"да ўйиндан олдинги сўнгги машғулотини ўтказди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу машғулотга жамоа раҳбари Журъатбек Қувватов ҳам ташриф буюрди. Тайёргарлик жараёни якунига етгач, жамоа аъзолари билан суҳбатлашди. Унда муҳим баҳс олдидан футболчиларни янада руҳлантирган ҳолда "Турон" устидан эришилган ғалаба учун рағбатлантириш мақсадида ваъда қилинган мукофот пуллари ўз эгаларига топширилди.

кувватов ж1

Шу билан бирга футболчилардан ўйинни янада кучайтиришларини, мухлисларга ёқадиган ўйинни намойиш этиш жуда муҳимлигини таъкидлаб, "Машъал"га қарши беллашувда ҳам томошабоп ва ишончли ўйин кўрсатиб, чиройли ғалаба муҳимлигини қўшимча қилиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Машъал” ўртасидаги баҳс 7 май куни соат 17:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!