"Андижон" кўплаб мухлисларни ўйлантираётган саволга жавоб берди
Бугунги кунда бутун дунёдаги кузатилаётган пандемия ҳолати сабабли, Республика махсус комиссиясининг 77-сонли йиғилиш баёнига асосан юртимизда спорт турлари бўйича мусобақалар мухлисларсиз ўтказилиши белгиланган. Шу боис, ҳозирги кунда Суперлиганинг иккинчи давра ўйинлари мухлисларсиз ўтказиб келинмоқда.
"Андижон" клуби бу йилги пандемия сабабли эълон қилинган чекловларни инобатга олган ҳолда, мухлислар томонидан 2021 йил учун сотиб олинган мавсумий чипта(абонемент)ларни 2022 йилги Суперлига ўйинлари учун (уй учрашувлари) чиқадиган мавсумий чипталарга алмаштириб берилишини маълум қилди.
Маълумот учун, "Андижон" 13 турдан сўнг Суперлига мусобақа жадвалида 8 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Фикрлар