"Андижон" лагерида нима гаплар?

“Андижон” клуби ҳам Суперлигадаги танаффусдан фойдаланиб йиғинни бошлади. Жамоа аъзолари бир неча кун давом этган хордиқдан кейин яна машғулотларга киришишди. Футболчилар Ёрқин Назаров бошчилигида тайёргарлик олиб боришяпти.

27 майдан Андижонда бошланган йиғин учта босқичда амалга оширилади. Ҳозирча таркиб тўлиқ кўринишда эмас. Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқулов ва Суннат Ҳамиджонов Ўзбекистон U-21 терма жамоаси билан Украинада Валерий Лобановский хотирасига бағишлаб ташкил этилган мусобақада қатнашишди ва ғолибликни қўлга киритганидан хабардорсиз. “Андижон”нинг икки нафар легионери – Мартин Боаке ҳамда Пламен Димов чемпионатдаги танаффусдан унумли фойдаланиш учун уйларига кетишган. Шу кунларда улар жамоа ихтиёрига етиб келадилар.

андижон ёрқин

Йиғин давомида ўртоқлик учрашувлари ҳам уюштирилади. Маълум бўлишича, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон клублари билан музокаралар олиб бориляпти. Дарвоқе, sports.uzга маълум бўлишича, яқин орада жамоанинг мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилиши кутилмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!