"Андижон" легионери билан хайрлашди
Қишки селекция жараёнида "Андижон" жамоаси сафидаги ўзгаришлар давом этмоқда.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган йилнинг ярмида жамоа сафига қўшилган полшалик ҳимоячи Кристиан Новак билан амалдаги шартнома икки томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилингани сабабли легионер "Андижон" билан хайрлашди.
Новак 2025 йилги мавсумда "Андижон" таркибида Суперлигада 14 та, ОЧҲЛ2 да эса 6 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар