"Андижон" легионери жамоани тарк этди
Ўзбекистон чемпионатида трансфер мавсуми очилди. Клубларимизда футболчиларнинг келди-кетдилари ҳам бошланди.
"Андижон" легионери Эдгар Бернхардт жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, ҳар икки томон келишувига асосан қирғизистонлик ҳимоячи Эдгар Бернхардт "Андижон" клуби билан хайрлашди. Футболчи шу йилнинг бошида "бургутлар" сафига келиб қўшилганди.
Фикрлар