Андижон ММА терма жамоаси вакиллари коронавирусга қарши курашга қўшилди
Маълумки, айни вақтда юртимизда ҳам коронавирус пандемиясига қарши жиддий ишлар олиб борилмоқда. Айнан шундай кунларда халқимиз бирлашиб, тавсия этилаётган қонун-қоидаларга риоя қилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Шу ўринда спортчиларимизнинг бу борада қилаётган беминнат ёрдамлари ҳам таҳсинга сазовордир. Жумладан, Андижон вилояти ММА терма жамоаси вакиллари Андижон шаҳрида аҳолига бепул тарзда совун ва тиббиёт ниқобларини тарқатдилар.
Фикрлар