"Андижон" мураббийи жамоадан кетди

Мавсум бошида “Андижон” жамоаcининг мураббийлар штабида иш бошлаган тажрибали Николай Шевченко клубни тарк этишга қарор қилди.

Гап шундаки, Николай Николаевичнинг ўзи жамоадан кетиши учун рухсат олди. Боиси, унга бошқа жамоадан тушган таклиф маъқул келгани ва ўзи янги чорловга ижобий жавоб беришни ихтиёр қилгани учун “Андижон” клуби мураббийнинг кетишига қаршилик қилмади ва оқ йўл тилаган ҳолда икки томон дўстона хайрлашди.

Шевченко2

Николай Шевченкога Қозоғистоннинг “Киран” жамоасидан таклиф тушди. Бу жамоани яқинда Александр Мочинов бош мураббий сифатида қабул қилиб олганди. Мочинов эса ёрдамчи мураббийликка Шевченкони чорлади.

Николай Николаевич “Андижон” клубига ўз миннатдорчилигини билдирди. Ўз навбатида унинг кейинги фаолятига омад тилаб қоламиз, - дейилади "Андижон" матбуот хизматининг хабарида.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!