"Андижон" Навоийга жўнаб кетди

Кеча Суперлиганинг 7-тур доирасида бўлиб ўтган "Андижон" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан (0:0) сўнг, анджионлик футболчилар кейинги тур ўйинига тайёргарлик кўриш учун Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрига жўнаб кетди.

"Андижон" жамоаси Суперлиганинг кейинги тур ўйинини 6-июль куни Навоийда маҳаллий "Қизилқум" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 16:00 да бошланади.

"Ёшлик" стадионида бўлиб ўтган мавсумдаги баҳсда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган эди.

Манба: "Андижон" ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!