"Андижон" ОКМКни қачон ютган?

“Андижон” жамоасини эртага Тошкентда ОКМК клубига қарши муҳим ўйин кутиб турибди.

Охирги марта бу жамоалар ўтган йили Андижондаги “Бобур Арена” стадионида тўқнашишгани ёдингизда бўлса керак. Ўшанда “Андижон” про лигада қатнашчиси сифатида ОКМКга қарши майдонга тушган ва бу Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасида ўтказилган бўлиб, унда 0:2 ҳисобида олмалиқликлар ғалаба қозонган.

Умуман олганда, бу икки жамоалар Ўзбекистон чемпионатида 22 бор майдонда куч синашишган. Шуларнинг 14 тасида ОКМК ғолиб чиққан. “Андижон” эса 4 та учрашувда рақибини мағлуб этган. Яна 4 та ўйинда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 45\27 ОКМК фойдасига.

Жамоаларнинг Суперлигадаги сўнгги учрашуви 2021 йилги чемпионатга тўғри келади. Ўшанда ҳар иккала баҳсда ОКМК бир хил – 3:2 ҳисоби билан ғалаба қозонган. "Андижон" охирги бор 2019 йили ОКМК майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган. Юқорида эътибор берган бўлсангиз, “Андижон” ҳисобида 4 та ғалаба бўлиб, барчасини ўз уйидаги учрашувларда қўлга киритган. Охирги марта андижонликлар 2011 йили олмалиқликлар устидан ғалаба қозонган бўлиб, ўшанда 1:0 ҳисоби қайд этилган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!