"Андижон" Осиё чемпионини ўз сафига қўшиб олди

Олдин хабар берганимиздек, "Андижон" жамоаси селекция жараёнида тажрибали ўйинчилар билан бирга келажаги порлоқ футболчиларга ҳам эътибор қаратмоқда. 

Яқинда "Бургутлар"нинг Анталиядаги йиғинига қўшилган истеъдодли ярим ҳимоячи Сайфиддин Содиқов расман “Андижон” аъзосига айланди. У билан меҳнат шартномаси имзоланди ва ярим ҳимоячи жамоамиз шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Сайфиддин Содиқов 2008 йилнинг 27 июнь санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У “Одил Жуниор” академияси тарбияланувчиси саналади. 

Бунгача биринчи лигада “Аҳмедов ФК” жамоасида ўйнаган. Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистон У17 терма жамоамиз таркибида Осиё чемпиони бўлди ва жаҳон чемпионатида қатнашди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!