"Андижон" Ўзбекистон чемпионатини қандай натижалар билан бошлаган?

Футбол бўйича Ўзбекистон 33-миллий чемпионати ҳам старт олди. Бугун “Андижон” Олмалиқда ОКМКга қарши учрашув орқали жорий йилги мавсумдаги илк ўйинини ўтказади.

Эътиборингизга “Андижон”ни 1992 йилдан бери миллий чемпионатимиз тарихида 1-турни қандай натижа билан бошлагани ҳақидаги статистик маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз. Бу албатта мухлисларимиз учун қизиқарли.

Масалан, ОКМКга қарши бу чемпионатларимиз мобайнида биринчи турдаги илк ўйинимиз эмас. 2010 йили Андижонда “Олмалиқ” жамоасини қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Ўшанда Амет Мемет бош мураббийлигидаги “Андижон” 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. Кейинчалик рақиб 2 та гол уриб, ҳисобни тенглаштирган. Лекин охирги дақиқаларда Шерзод Райимжоновнинг жарима зарбасидан кейин “Олмалиқ” посбони Юрий Хриенко тўпни қайтарди ва қайтган тўпни Расул Раҳмонов дарвоза тўрига жойлаб якуний ҳисобни ўрнатган – 3:2.

Шунингдек, “Андижон” миллий чемпионатимизни кетма-кет уч марта Бухоронинг “Нурафшон” клубига қарши ўйинлар билан бошлаган. У пайтларда “Андижон” “Наврўз” номи билан аталган.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” беш марта қуйи лигада иштирок этган ва рўйхатда асосан Суперлига (олдин олий лига деб номланган)даги ўйинлар келтирилган.  

1992 йил. 1-тур. “Нурафшон” – “Наврўз” - 2:2

1993 йил. 1-тур. “Нурафшон” – “Наврўз” – 2:1

1994 йил. 1-тур. “Нурафшон” – “Наврўз” – 4:1

1995 йил. 1-тур. “Сўғдиёна” – “Наврўз” – 2:0

1996 йил. 1-тур. “Косонсой” – “Наврўз” – 0:1

1997 йил. 1-тур. “Чилонзор” – “Андижон” – 0:1

1998 йил. 1-тур. “Сўғдиёна” –“Андижон” – 1:0

1999 йил. 1-тур. “Андижон” – “Сўғдиёна” – 1:2

2000 йил. 1-тур. “Пахтакор” – “Андижон” – 2:2

2001 йил. 1-тур. “Турон” – “Андижон” – 2:1

2002 йил. 1-тур. “Сўғдиёна” – “Андижон” – 2:1

2003 йил. 1-тур. “Андижон” – “Дўстлик” – 1:1

2004 йил. 1-тур. “Сўғдиёна” – “Андижон” – 1:1

2006 йил. 1-тур. “Андижон” – “Металлург” – 0:0

2007 йил. 1-тур. “Андижон” – “Шўртан” – 1:0

2008 йил. 1-тур. “Андижон” – “Металлург” – 2:0

2009 йил. 1-тур. “Андижон” – “Локомотив” – 0:1

2010 йил. 1-тур. “Андижон” – “Олмалиқ” – 3:2

2011 йил. 1-тур. “Насаф” – “Андижон” – 2:0

2012 йил. 1-тур. “Металлург” – “Андижон” – 1:1

2014 йил. 1-тур. “Андижон” – “Пахтакор” – 0:1

2015 йил. 1-тур. “Насаф” – “Андижон” – 3:1

2016 йил. 1-тур. “Пахтакор” – “Андижон” – 2:1

2019 йил. 1-тур. “Қизилқум” – “Андижон” – 1:1

2020 йил. 1-тур. “Локомотив” – “Андижон” – 2:1

2021 йил. 1-тур. “Қизилқум” – “Андижон” – 1:0

2023 йил. 1-тур. “Насаф” – “Андижон” – 0:1

"Андижон" чемпионатни 6 маротаба ғалаба билан бошлаган. Ўтган йили дастлабки турни Қаршида “Насаф” майдонида ўтказиб ягона гол эвазига уч очкони қўлга киритган. 

“Андижон” матубот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!