"Андижон" Қозоғистон ёшлар терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди
“Андижон” клуби ёзги селекциядаги иккинчи трансферини амалга оширди. Яқинда жамоа йиғинига қўшилган қозоғистонлик 19 ёшли иқтидор эгаси - Абинур Нуримбет билан бугун расман шартнома имзоланди. Энди у тўлақонли равишда "Андижон" клубининг янги аъзосига айланди.
Маълумот учун:
Абинур Нуримбет
Туғилган санаси: 26.04.2005
Ампуласи: ҳужумкор ярим ҳимоячи
Тўп сурган жамоалари: “Тараз” U19 (Қозоғистон), “Улитау” (Қозоғистон), “Энергетик-БГУ” (Беларусь), “Гомель” (Беларусь).
Шунингдек, Нуримбет Қозоғистон U17, U18 терма жамоаларида ўйнади. Ҳозирда у Қозоғистон U19 ва U21 терма жамоаларининг аъзоси саналади.
Ўтган вақт мобайнида Абинур “Гомель” таркибида Беларус чемпионатида 10 та учрашувида майдонга тушди ва 1 та гол муаллифига айланди. Ҳозирда ушбу ўйинчи қозоқ футболининг бўлажак юлдузларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар