"Андижон" Россия клубига имкониятни бой берди

“Андижон” клуби Анталиядаги йиғинида бу сафар Россия биринчи дивизион вакили – Ульяновскнинг “Волга” жамоасига қарши майдонга тушди.

Ўйин рақиб жамоанинг фойдасига ҳал бўлди – 0:4. Момо Туре хет-трикка эришган бўлса, яна бир легионер Аллеф ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. “Андижон” эса ўзи учун яратган қатор қулай имкониятларидан фойдалана олмади.

Россияликлар икки марта пенальти тепишди. Улардан бири голга айланган бўлса, иккинчисини дарвозабон Элдор Адҳамов қайтарди. 

Ушбу ўйинни Сергей Чебан бошчилигидаги россиялик ҳакамлар бошқариб бордилар. Рақиб жамоа ҳам Россия вакили эканлигини ҳисобга олсак, ҳакамлар ҳам нега айнан ушбу мамлакатдан тайинланганлиги тушунарсиз бўлди.

Дарвоқе, иккинчи бўлим охирларида Бобур Фарҳодов майдондан четлатилди. Лекин бу ўртоқлик учрашуви бўлгани сабабли ўрнига захирадан Иззат Абдулхаков туширилди.

"Волга" 8 февралда иккита ўйин ўтказди. Дастлаб Қозоғистоннинг "Окжетпес" клубига 1:4 ҳисобида енгилган бўлса, куннинг иккинчи ярмида "Андижон" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди.

Шунингдек, "Волга" жамоаси 5 февраль куни АГМКни ҳам мағлуб этганди - 2:1.

"Андижон" таркиби: Элдор Адҳамов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Абдувоҳид Ғуломов, Ахтам Назаров, Муҳаммадкарим Тоиров, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Сардор Абдунабиев, Суҳроб Бердиев, Бобур Фарҳодов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Комилов, Леван Арвеладзе, Нодари Кавтарадзе, Фарҳод Бекмуродов, Сардор Азимов, Илҳом Алижонов, Аслбек Айсаров, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Иззат Абдулхаков.  

“Волга” таркиби: Семён Морозов, Александр Габичкин, Егор Данилкин, Денис Кутин, Астемир Абазов, Дмитрий Ефремов, Александр Сапета, Азнаур Герюгов, Кирилл Морозов, Герман Паскин, Момо Туре.

Захирадан майдонга тушганлар: Максименков, Хайруллов, Аллеф.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!