"Андижон" Суперлигада жон сақлаб қолса, қишки йиғинни Туркияда ўтказади

  • 13 Nov 20:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Андижон” жамоаси матбуот хизматининг тарқатган хабарига кўра, клуби таъсисчиси ҳисобланган Журъатбек Қувватов Туркияга сафар уюштирди.

Tecno

журъат2

Мазкур ташриф чоғида “Ризеспор” жамоасининг қароргоҳидаги яратилган шароитлар, майдонлар ҳолати ҳамда ишлаш тизими билан яқиндан танишиб чиқди.

Агар “Андижон” ушбу мавсум Суперлигада қолган тақдирда, Туркиянинг Анталия шаҳрида жойлашган “Cornelia” дам олиш масканида қишки ўқув-машғулот йиғинини олиб бориши мўлжалланган. Табиийки, халқаро ўртоқлик ўйинлари ҳам режалаштирилган.

журъат4

- Агарда жамоамиз бу йилги чемпионатда Суперлигада қолса, қишки йиғин Туркияда бўлиб ўтади. Шароитларни кўрдим, барчаси аъло даражада. Футболчиларимизнинг бу ерда машғулот олиб бориши кайфиятга ҳам яхши таъсир қилади, деб ўйлайман. Суперлигада қолсак, Туркиядаги йиғин янги мавсумга яхши тайёргарлик бўларди. Футболчиларимизга кейинги учрашувларда омад тилайман, - дейди Қувватов.

Comments

You must be logged in to commet!
&
998915993686
13/11/2020 21:08
Agar qolisholmasa "Zambarakni òqi Paq".