"Андижон" "Сурхон"га қарши ўйин учун тайёргарликни Янгиерда олиб боряпти

Мусобақа жадвалида охирги ўринда бораётган “Андижон” клуби 13 август куни 15-тур доирасида “Сурхон” жамоасига қарши майдонга тушади.

Хабарингиз бўлса, ушбу ўйин Термизда эмас, балки Самарқанддаги “Динамо” стадионида ўтказилади. Бунга сабаб “Сурхон” стадионининг прожекторлари ҳали талаб даражасида эмас. Шу боис “Андижон” каби термизликлар ҳам уй ўйинларини бошқа стадионларда ўтказишига тўғри келмоқда.

андижон4

Виктор Кумиков бошчилигидаги “Бургутлар” бўлажак баҳсга ўз қароргоҳида эмас, балки Янгиерда тайёрланишни лозим топдилар.

Ёдингизда бўлса, “Андижон” ўтган мавсум ўрталарида ҳам Кумиков бош мураббийлиги остида ўйинларга айнан Янгиерда шуғулланганини эслатиб ўтиш даркор.

“Андижон” ҳозирча 9 очко билан 14-ўринда, “Сурхон” эса 11 очко жамғариб 12-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!