"Андижон" таътилга чиқди, ёзги йиғин режалари эса аниқ

Про лигада ёзги танаффус эълон қилинди. Шу сабабли барча клублар қатори “Андижон” жамоаси аъзолари ҳам таътилга чиқишди.

Нукусда “Арал Самали” устидан 1:6 ҳисобидаги ғалабадан кейин барчага қисқа муддатли хордиқ берилди. Жумладан, бош мураббий Виктор Кумиков, унинг ёрдамчиси Олег Корниенко, легионерлар – Владимир Бубанья, Богдан Милич ҳамда Горон Милойко танаффусдан фойдаланиб ўз юртларига қайтдилар.

Албатта, ёзги йиғинни пухта ўтказиш мақсадида олдиндан режалар ишлаб чиқилган. Жамоа аъзолари тайёргарлик жараёнини 5 июлдан Дукентда бошлайди. Бош мураббий ва унинг ёрдамчиси, шунингдек, легионерлар жамоага айнан Дукентда қўшиладилар. У ерда 15 июлга қадар машғулотлар давом эттирилади.

Шундан сўнг футболчиларга яна икки кунлик дам берилгач, жамоамизнинг иккинчи босқичдаги йиғини 18-30 июль кунларига мўлжалланган бўлиб, бу сафар Тошкентда ўтказилади. У ерда бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкиллаштирилиши мўлжалланган.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!