"Андижон" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?
Про лига қатнашчиси – “Андижон” клуби режалаштирилганидек, бугун хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди. У ердаги йиғин икки ҳафта давом этади. Туркияга йўл олган “Андижон” делегацияси билан танишинг:
Жаҳонгир Нуриддинов - клуб вице-президенти
Виктор Кумиков - бош мураббий
Элбек Саматов - спорт директори
Фарруҳ Ходжаев - молиявий директор
Қобил Олимжонов - дарвозабонлар мураббийи
Элёр Раҳматуллаев - мураббий
Абдулҳафиз Абдулҳамидов - матбуот хизмати
Шерзод Мамадалиев - тасвирчи
Ғофиржон Жўраев - шифокор
Азизбек Каримов - уқаловчи
Хурсанд Қосимов - маъмур
ФУТБОЛЧИЛАР: Элдор Адҳамов, Хуршид Хўжаев, Илҳом Алижонов, Аҳрор Иноятов, Бобир Давлатов, Азамат Исроилов, Шаҳбоз Эркинов, Богдан Милич, Горан Милочко, Илдар Маматказин, Алишер Жўрабоев, Иброҳим Мухторов, Фарҳод Соҳибжонов, Аҳмаджон Анваров, Шерзод Эсонов, Иззат Абдулҳақов, Миржалол Мирзаев, Муҳаммадкарим Тоиров, Абдувоҳид Ғуломов, Муҳаммадали Турсунов, Саидумар Содиқов, Асилбек Айсаров, Сардор Каримов, Ҳожиакбар Мўминов, Абдураҳмон Комилов, Илҳом Абдуғаниев, Ислом Маматказин.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоанинг Анталиядаги йиғинига Олег Корниенко, Владимир Бубанья ва Русул Маруалар ўз уйларидан етиб келишади. Маруа - Кумиковнинг янги ёрдамчиларидан бири саналади.
Режа бўйича, "Бургутлар" у ерда бир қатор назорат учрашувларини ўтказадилар. Аввалроқ, Кумиков жамоасининг 14 февраль куни "Торпедо" клубига қарши майдонга тушиши ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар