"Андижон" "Турон"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади, Тоировга энг сўнгги русумдаги телефон совға қилинди

“Андижон” жамоаси 29 апрель куни про лиганинг 6-тур доирасида сафарда “Турон” жамоасига қарши ўйин учун тайёргарликни бугундан бошлади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги машғулотга “Андижон” клуби раҳбари Журъатбек Қувватов ҳам ташриф буюрди. Ўз навбатида жамоа раҳбари шу кунга қадар “Андижон” клубидаги мавжуд молиявий муаммолар аста-секин ўз ечимини топаётгани, турли гап-сўзларга эътибор бермасдан бор эътиборларини бўлажак ўйинга қаратишлари зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

анд2_2

Бундан ташқари, жамоа аъзоларига бир ойлик иш ҳаққи ва мукофот пуллари берилди. Шунингдек, “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўйинда ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, мухлислар олқишига сазовор бўлган Муҳаммадкарим Тоировга клуб раҳбари сўнгги русумдаги мобил телефонини ваъда қилганди. Гап исботи билан деганларидек, бугунги машғулотдан олдин Муҳаммадкарим Тоиров “Iphone 13 Pro Max” телефонини қабул қилиб олди.

Бир сўз билан айтганда, “Андижон” жамоаси юқори кайфият билан “Турон”га қарши бўладиган ўйин учун тайёргарликни бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!