"Андижон" U21 жамоасига техник мағлубият ёзилади

Кеча — 25 август куни “Машъал” U-21 — “Бухоро” U-21 жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ “Машъал” клуби тест жавобларини Комиссияга ўз вақтида тақдим этмагани учун, ЎзПФЛ учрашув ўтишига рухсат бермади. 

Бугун — 26 август куни вазият атрофлича ўрганиб чиқилди. Айни вақтда “Машъал” футбол клубининг асосий таркиби “Бухоро”га қарши учрашув учун тайёр. Комиссия хулосасига кўра, U-21 жамоасининг тест натижалари “Машъал” футбол клубига боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли ўз вақтида етиб келмаган. Шундан келиб чиқиб, “Машъал” U-21 ва “Бухоро” U-21 жамоалари ўйини кейинроқ муддатга қолдирилди. Учрашув санасига тез орада аниқлик киритилади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

“Андижон” U-21 жамоаси молиявий қийинчиликлар сабаб “Пахтакор” билан учрашувга етиб кела олмаслиги бўйича хат йўллади. Шу боисдан бугун бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувда “Пахтакор” U-21 жамоасига техник ғалаба ёзилади.

Маълумот учун, Мусобақалар ўтказиш регламентининг 8.7 бандига мувофиқ, U-21 жамоаси яна бир учрашувга узрли сабабсиз етиб кела олмаса, клубнинг асосий таркиби ҳам ЎзПФЛ Ижроқўми қарори асосида мусобақалардан четлаштирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!