"Андижон" халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Маълумки, айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда бироз танаффус юзага келди. Суперлигада ўз ўйинлари ва натижалари билан мухлисларини қувонтираётган “Андижон” клуби чемпионатнинг навбатдаги расмий учрашувига тайёргарлик жараёнида халқаро ўртоқлик беллашувини ўтказади.

14 октябрь куни Қирғизистоннинг жорий йилдаги Кубоги соҳиби “Мурас Юнайтед” жамоасига қарши “Бобур Арена”да халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

“Андижон” ҳамда “Мурас Юнайтед” клублари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувининг ташкил этилиши бежиз эмас. Боиси, шу йилнинг 10 сентябрь санасида "Бургутлар" Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида айнан “Мурас Юнайтед”га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва ўша ташриф чоғида иккала клуб ўртасида меморандум ҳам имзоланганди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур келишувнинг ва дўстлик ришталарининг мантиқий давоми сифатида эндиликда бу жамоалар иккинчи халқаро ўртоқлик ўйинини “Бобур Арена”да ўтказадилар.

Мазкур халқаро ўртоқлик ўйин 14 октябрь, шанба куни соат 16:30 да бошланади. Барча мухлисларни “Бобур Арена”га таклиф қиламиз. Стадионга кириш бепул!

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!