Андижонда ММА бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

  • 18.04.2026 20:16
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида аралаш жанг санъати (ММА) бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Фазлиддин Бердиев, Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси ижрочи директори Муродҳон Тўраев, шунингдек, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов иштирок этиб, спортчиларга омад ва зафарлар тилади.

Мусобақада У15, У17, У20 ёшдаги Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган спортчилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳсларга киришди. 

Мазкур мусобақа ММА спорт турини оммалаштириш ва ёшлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтиришга хизмат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!