Андижонда ўтадиган Ўзбекистон - Кения учрашувига кириш бепул этиб белгиланди
Ads

Маълумки, жорий йилнинг 23 март куни Андижон шаҳрида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кения ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур баҳс «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтади. Бўлажак ўйинга чипталар қачон ва қандай нарҳда чиқиши мухлисларнинг диққат марказида турганди. Олинган маълумотларга кўра, бўлажак ўртоқлик ўйинига кириш бепул қилиб белгиланган. Наврўз байрами муносабати билан халқимизга байрам совғаси сифатида ўртоқлик учрашувига кириш бепул қилиб белгиланган. Бу ҳақда "Андижон" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шундай экан, ишқибозлар 23 март куни соат 20:00да бошланадиган Ўзбекистон - Кения халқаро ўртоқлик ўйинига бепул киришлари мумкин бўлади.