Андижонда профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади

  • 21 декабрь, 2023, 13:44
  • 0
  • Бокс

 Эртага, 22 декабрь куни Андижон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Промоутер Сардорбек Раззоқов томонидан ўтказилаётган бокс оқшомига Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази аренаси мезбонлик қилади.

Pro Boxing Night 4 оқшомидан жами 10 та жанг ўрин олган. Асосий жанг Улуғбек Собиров (12-3-0) ҳамда Қобилжон Бобожонов ўртасида ўтказилади. Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган. Бугун боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Собиров 11 ноябрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган RCC Boxing профессионал бокс оқшомининг марказий жангида россиялик таниқли боксчи Вадим Туков (13-0-0)га қарши рингга чиққан эди. Ўшанда 10 раунд тўлиқ давом этган жангда 95:95, 96:94, 96:94 ҳисобларида Туков ғалаба қозонганди. Бобожонов эса ўз вақтида Шаҳрам Ғиёсовга қарши жанг ўтказган.

Бокс оқшомининг тўлиқ карди:

1. Давронбек Ҳайиталиев - Паҳлавон Назиржонов (яримўрта вазн, 4 раундлик жанг)

2. Абдували Бўрибоев - Жамолиддин Арабов (суперенгил вазн, 4 раундлик жанг)

3. Умидилло Абдурасулов - Самандарбек Абдуносиров (яримўрта вазн, 4 раундлик жанг)

4. Сардорбек Ғаниев - Муҳаммадамин Козимов (суперенгил вазн, 4 раундлик жанг)

5. Асилбек Маҳамаджонов - Муҳаммадали Азимжонов (яримўрта вазн, 4 раундлик жанг)

6. Асадбек Турсунов - Шоядбек Холдаров (яримоғир вазн, 4 раундлик жанг)

7. Жамшидбек Тожибоев - Ҳусанбой Миркомилов (суперўрта вазн, 6 раундлик жанг)

8. Нодирбек Сойибов - Асрорбек Абдуманнобов (cуперенгил вазн, 6 раундлик жанг)

9. Абдулазиз Абдупаттаев - Абдусаид Фозилов (суперўрта вазн, 6 раундлик жанг)

10. Улуғбек Собиров - Қобилжон Бобожонов (ўрта вазн, 10 раундлик жанг)

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!