Андижонда профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди

  • 1 апрель, 13:12
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Куни кеча Андижон вилояти Избоскан тумани "Чувама" бокс залида "Sayidov теам" ҳамда "Akhmad boxing" промоушени билан ҳамкорликда профессионал бокс жанглари ўтказилди.

Tecno

Азамжонов Хусанбой 66.7 кг да дебют жангини Мўйдинов Ҳожиакбарга қарши ўтказди ва 1 раунддаёқ теҳник нокаут билан ғалаба қозонди.

Шунингдек 61.2 кг да рингга кўтарилган Ғолибов Халилулло ўзининг 2 жангида  Комилжон Абдухолиқовдан устун келди.

63.5 кг да дебютант Ботиржон Олимжонов 2-раундда Хасанбой Эргашевни техник нокаутга учратди. Муҳаммадали Турғунов проф боксдаги 3 жанггида Икромжон Ғуломов устидан зафар қучди.

Шу тариқа, шиддатли кечган басҳлар ўз ниҳоясига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!