"Андижон"да янги вице-президент иш бошлади

“Андижон” жамоасининг раҳбариятида ўзгариш юз берди. Жамоага янги вице-президент тайинланди.

Эндиликда жамоа вице-президентлиги лавозимида Нуриддинов Жаҳонгир Муталлибжонович фаолият олиб боради.

Маълумот учун, Нуриддинов Жаҳонгир Муталлибжонович “Uz-Tong Hong ko” ўзбек-корея қўшма корхонасида бошқарув раисининг 1-ўринбосари, хорижий инвестициялар иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Tashkent Cotton Textile CLUSTER” корхонасининг иқтисодий режалаштириш ва инвестициялар бўлими раҳбари ва “TCT RICE” масъулияти чекланган жамияти молия-иқтисод масалалари бўйича раҳбар ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

“Андижон” жамоаси Жаҳонгир Муталлибжонович раҳбарлигида Наманган шаҳрида “Навбаҳор” жамоасини мағлуб этиб, янги тарих зарварақларини очди. Жаҳонгир Муталлибжонович “Андижон” жамоасига иккинчи даврада бир қатор янги, тажрибали футболчилар келиб қўшилишини таъкидлаб ўтди. Умид қиламизки, бундай ғалабалар бардавом бўлади ва юқори марралар забт этилади!

“Андижон” оиласига хуш келибсиз, Жаҳонгир Муталлибжонович, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!