"Андижон"га "Металлург" ҳужумчиси қўшилди

  • 5 январь, 2023, 20:55
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон”нинг Дукент шаҳарчаси, “Янгиобод” ўқув-спорт машғулот базасидаги тайёргарлик йиғини давом этмоқда.   

Tecno

Жамоамиз жойлашган қароргоҳда ҳамма шароитлар муҳайё бўлиб, барча эътибор фақат машғулотларга қаратилган.

Маълумот учун шуни ҳам қўшимча қилиб ўтишимиз керакки, бу ерда қиличбозлар, оғир атлетикачи, боксчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам ўз йиғинларини ўтказишади. Шундан ҳам билиш мумкинки, шароитлар ва шуғулланиш учун мўлжалланган спорт иншоотлари аъло даражада.

Жамоамиз кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказяпти. Бугун куннинг биринчи ярмида бош мураббий футболчиларни ёпиқ манежда турли хил қизиқарли машқлар ёрдамида шуғуллантирди. Кечки пайтдаги машғулот эса стадион ҳудудида бўлиб ўтди.

бобур_3

Мухлисларимизни таркибга янги қўшилаётган футболчилар қизиқтириши шубҳасиз. Шу боис таркибга жалб этилаётган футболчилар борасида маълумотлар бериб бормоқдамиз. Бу сафар улар учун янгилик сифатида шуни маълум қила оламизки, бугун жамоамиз сафига иқтидорли ҳужумчи Бобур Фарҳодов қўшилди. 27 ёшли футболчи 2022 йилги чемпионатда “Сўғдиёна” ҳамда “Металлург” клубларида тўп сурган.

Бундан ташқари, ўтган йилги мавсум бўйича жамоамизнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Илдар Маматказин ҳам бугун клуб ихтиёрига етиб келди.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
05/01/2023 22:17
Бобур к,айси чизик,да у'йнайди